Инфантино нима учун ЖЧ иштирокчилари сонини оширмоқчи эканини маълум қилди
ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш борасида фикр билдирди.
"Ўйлашимча, бугунги кунда жаҳон чемпионати шунчаки футбол мусобақаси эмас. Бу ижтимоий ҳодиса. Футбол ривожланиши ва даражаси илгарилаб кетди.
АПЛда 69 та мамлакатдан келган футболчилар тўп суришади. Мисол учун, 2014 йилги жаҳон чемпионатида Коста-Рика Италия ва Англия бор гуруҳдан чиқди. Коста Рика яхши жамоа, аммо бу Мессиси бор Аргентина ёки Неймари бор Бразилия эмас.
Футбол аллақачон Европа ва Жанубий Америкадан иборат эмас. Шу сабабли биз буни ҳурмат қилиб, жаҳон чемпионати иштирокчиларини кўпайтиришимиз керак. Янги форматдаги мусобақани 32 кунда ўтказиш мумкин бўлади. Бўлажак чемпион 12та стадиондан иборат мусобақада 7та учрашув ўтказади. Бунда фақат ижобий ҳолатлар мавжуд, чунки футбол барча учун очиқ. 3та жамоадан иборат 16та гуруҳ, сўнг плей-офф босқичи. Биз буни 2026 йилда кўрамиз", – деди Инфантино.
Мавзуга оид
15:16 / 18.07.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон бир поғона юқорилади, Испания 3-ўринга кўтарилди
22:37 / 06.05.2024
ФИФА футзал миллий жамоаларининг рейтингини янгилади: Ўзбекистон жаҳонда 11-поғонага кўтарилди
22:22 / 03.04.2024
ФИФА футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръа ташлаш маросимини Самарқандда ўтказади
21:10 / 23.02.2024