Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple ўз дўконларидан Nokia брендига тегишли маҳсулотларни олиб ташлади
Nokia патент ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан Apple'ни судга берганидан кейин корпорация ўзининг интернет-дўконларидан фин компаниясига тегишли Withings брендининг барча аксессуарларини олиб ташлади. Шунингдек марка маҳсулотлари Apple'нинг бутун дунёдаги чакана савдо дўконларидан ҳам олиб ташланди. Бу ҳақида AppleInsider хабар берди.
Withings инновацион техника ишлаб чиқарувчиси сифатида машҳур. Манбада ёзилишича, Apple ўз дўконларидан марканинг "ақлли тарозилари" (Smart Body Analyzer ва Body Cardio Scale), артериал қон босимининг симсиз мониторлари (Wireless Blood Pressure Monitor)ни йўқота бошлади. Apple компаниясининг расмий сайтида бу маҳсулотлар рўйхатдан олиб ташланган.
Бу 21 декабрда Nokia'нинг Германия ва АҚШда Apple'га қарши иш очиши билан изоҳланади. Фин компанияси iPhone ишлаб чиқарувчисини 32 патентни бузишда айблади. Apple, ўз навбатида, 9 патент холдинги ва Nokia'нинг ўзига қарши даъво аризаси билан чиқди - у бу ташкилотларни фин компанияси билан "катта даромадлар ундириш" мақсадида ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Бунга жавобан Nokia эртаси куниёқ брендга қарши навбатдаги даъво ишини йўллади.
Nokia 2016 йилнинг баҳорида Withings'ни 192 миллион долларга харид қилган. Компания бу маркани Withings'нинг собиқ бош директори Седрик Хадчингс бошқарувчи Digital Health бўлимига интеграция қилди.
Мавзуга оид
11:30
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
22:14 / 28.05.2026