Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил бош вазири БМТ билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга буйруқ берди
Исроил БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил томондан Фаластин ҳудудларида турар жойлар қурилишини тўхтатиш талаб қилинган резолюцияни қабул қилгандан кейин халқаро ташкилот билан ўз муносабатларин қайта кўриб чиқмоқчи, деб айтди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен ташқи ишлар вазирлигига БМТ билан барча алоқаларимизни, жумладан БМТнинг Исроил институлари томонидан молиялаштирилиши ва БМТ вакилларининг Исроилда бўлишини тўлиқ қайта баҳолашга буйруқ бердим", деб айтди Нетаньяху.
Нетаньяхунинг айтишича, у бу масала бўйича АҚШнинг бўлғуси маъмурияти билан гаплашган, АҚШ "бу резолюцияни ўзгартириши ва ҳеч кимга Исроил давлатига зиён етказишга ижозат бермаслигини" айтган.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026