Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайтда яхтада чиққан ёнғин натижасида бир оиланинг 6 аъзоси ҳалок бўлди
Кувайт жанубидаги Ҳайран курортидаги яхтада чиққан ёнғин натижасида бир оиланинг 6 нафар аъзоси, шу жумладан 2 нафар бола ҳалок бўлди, яна 4 нафар киши жароҳат олди. Бу ҳақида Кувайтнинг "Ал-Раи" нашри хабар берди.
Оила аъзолари яхтада сайрга чиққан бўлишган. Кутилмаганда уларнинг яхтаси қайиққа урилган ва натижада кучли ёнғин келиб чиққан.
Қутқарувчилар ва тиббий персонал кўрсатган ёрдамга қарамай, яхтадаги қурбонлар сони кўп бўлган.
Воқеа содир бўлган жойга 11 тез ёрдам машинаси ва 2 тиббий эвакуация вертолёти етиб келган.
Фожиа сабабларини ўрганиш учун тергов ишлари йўлга қўйилди.

Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026