Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги iPhone - 7s'ми ёки 8?
Фото: macotakara.jp
2017 йилда тақдим этиладиган iPhone модели сенсорлари вертикал жойлашган мутлақо янги иккиламчи камера модулига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақида Тайваннинг қурилма қисмлари ишлаб чиқарувчисига таяниб, Macotakara портали хабар берди.
Камеранинг янги версиясидан ташқари, манба девайснинг iPhone 8 эмас, iPhone 7s номини олиши ҳақида маълум қилди. Бироқ смартфон ва камера хусусиятлари ҳозирча тасдиқланмади.
Шуни таъкидлаш жоизки, смартфоннинг уч хил версиясини ишлаб чиқаришга доир хабарлар тасдиқланди. Компания 4,7 ва 5,5 дюйм диагоналга эга одатий модификациялардан ташқари, 5 дюймли қурилмани ҳам ишлаб чиқармоқда. У қолган икки телефонга хос бўлган хусусиятлар билан таъминланади.
Мавзуга оид
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
18:01 / 15.04.2026