Йилнинг энг осон таъмирланувчи смартфонлари номи эълон қилинди
iFixit ресурси смартфонларнинг энг тез таъмирланувчи флагман моделлари рейтингини тузиб чиқди. Экспертлар флагманларнинг қайси бири 2016 йилда осон таъмирдан чиққанини маълум қилишди.
LG G5 смартфони рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Экспертлар унинг батареяси ва бошқа модул компонентларини мавжуд 10 баллдан 8 баллга муносиб кўришди. LG G5 SE қурилмаси LG G5'дан фақат процессори ва оператив хотира сиғими билан фарқланар экан, уни ҳам рейтингнинг етакчиси деб ҳисоблаш мумкин.
Иккинчи ўринда – Google Pixel ва Pixel XL. Экспертлар смартфонлар компонентининг аксарият қисми - алоҳида модуллар эканини таъкидлашди. Қурилмалар уларни экранга зиён етказмай очиш қийин бўлганлиги учунгина 10 баллдан 7 баллга эга бўлишди.
Учинчи ва тўртинчи ўринлар Apple қурилмаларига тегишли. Етакчилар учлигига 7 балл натижа билан iPhone 7 ва 7 Plus смартфонлари якун ясади. Экспертлар экран ва батареяни алмаштириш осон эканлиги, бироқ бунинг учун 4 хил асбоб талаб қилинишини таъкидлашди. Бир поғона пастда 6 балл натижа билан iPhone SE қурилмаси ўрин эгаллаган: унинг экран ва батареясини алмаштириш қийин эмас, лекин таъмирлаш жараёнида Touch ID кабелига зарар етиши мумкин.
Бешинчи ўрин - бу йил катта муҳокамалар мавзусига айланган Samsung Galaxy Note 7. Модель бозордан қайтариб олинди, шундай бўлса-да, экспертлар унга 10 баллдан 4 балл беришди. Компонентларнинг аксарияти модул, лекин унинг батареясини алмаштириш қийин бўларди.
Рейтингга Samsung Galaxy S7 ва S7 edge якун ясайди. Уларда ҳам кўп компонетлар модул, бироқ смартфонларни таъмирлаш анча қийинчилик туғдиради.
Мавзуга оид
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024
Дунёда интернет эркинлиги даражаси пасайиб бораётгани қайд этилди
19:22 / 17.10.2024