Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар фаоллашади
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етакчи ўзбек корхоналари вакиллари ташриф буюрди. Унинг доирасида 26 декабрь куни Тожикистон савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саиднинг Душанбе шаҳридаги «Zavod NVA» қўшма корхонаси тижорат директори Александр Краюшкин, «Dur Qushbegi Biznes» компанияси директори Холиёр Ҳолиқназаров, «SHAMS» ХК директори Шамсиддин Қосимов, «Mahsus Ish Kiyim» корхонаси савдо ва маркетинг бўйича менежери Даврон Абдусатторов ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси Дилшод Менглиев билан учрашуви ўтказди.
«Бизда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқаларни янада юқори даражага олиб чиқиш учун кўплаб имкониятлар бор», - дея маълум қилди Шариф Саид.
Тожикистон Савдо-саноат палатаси юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш ва тожик-ўзбек савдо-иқтисодий муносабатларига йўналтирилган аниқ тадбирларни ишлаб чиқишда кўмак беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.
Шариф Саиднинг таъкидлашича, “Биз муносабатларимизни нафақат амалий ишлар даражасида, балки тажриба ва маълумот алишиш орқали ҳам яхшилаш ниятидамиз».
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026