Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ҳиллари Клинтоннинг мағлубиятида Обаманинг роли ҳақида сўз юритди
Фото: AFP
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, амалдаги давлат раҳбари Барак Обаманинг сайловолди кампанияси чоғида Трамп рақиби Ҳиллари Клинтон анжуманларида шахсан иштироки ҳам ғалабага олиб келмаган. Трамп Twitter саҳифасида шу ҳақда ёзган.
«Президент Обама Клинтоннинг ўз номзодини аниқлаб олмаган муҳим штатлардаги кампаниясида бевосита иштирок этди ва ютқазди. Сайловчилар Американи яна буюк қилишни хоҳлашди ( Make America great again — Трампнинг сайловолди шиори)», — деб ёзган Трамп.
Бундан аввалроқ, Барак Обама 2016 йилги президентлик сайловида иштирок этганида ғолиб чиқиши мумкинлигини айтган эди.
Мавзуга оид
00:05
Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
22:07 / 07.04.2026
Эрон Яқин Шарқни «зулматга чўмдириш» билан таҳдид қилди
20:16 / 07.04.2026