Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Янги йил байрамини кўнгилдагидек ўтказишда осойишталикни сақлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ички ишлар идоралари тизимида байрам кунлари тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланган режа асосида амалга оширилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Саидкарим Нишонбоев.
“Бунда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилаётир”, - дея Нишонбоевнинг сўзларини келтиради ЎзА.
Унинг сўзларига кўра, юртимизнинг ҳар бир гўшаси, айниқса, байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар соҳа ходимларининг алоҳида эътиборида. Нохуш ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик, хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус рейдлар ўтказилмоқда.
Шу билан бир қаторда, Нишонбоевнинг таъкидлашича, ҳозирги мураккаб замон тинч-осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлаш, халқимизнинг кафолатланган хавфсизлигини таъминлаш масаласини янада долзарб қилиб қўймоқда. “Бунинг учун доимо огоҳ ва сергак бўлиб яшаш, сафарбарлигимизни янада ошириш талаб этилаётир. Ички ишлар идораларининг фаолияти ана шу асосда такомиллаштирилмоқда”, - дея айтиб ўтди у.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026