Спорт | 17:50 / 29.12.2016
6028
1 дақиқада ўқилади

Аллегри инглиз грандларидан бирида янги даврни бошлаши мумкин

"Ювентус" жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри Лондоннинг "Арсенал" жамоаси таклифини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Tribuna.uz ёзмоқда.

Ушбу мутахассис янги жамоада узоқ вақт ишлаб, янги даврни барпо этишни истамоқда.

Бундан олдинги хабарларда италиялик ушбу мутахассис кейинги йил ёзида туринликлар жамоасини тарк этиши мумкинлиги, бу вақтда эса "канонирлар" бош мураббийи Арсен Венгер катта эҳтимол билан 20 йиллик фаолиятини якунлаши айтилганди.

Италиялик журналистларнинг фикрича, Аллегри матбуот босимини кўтара олмаяпти, шунингдек, жамоанинг асосий футболчилари Жанлуиджи Буффон ва Пауло Дибала билан алоқаларни яхши йўлга қўя олмаган. 

49 ёшли ушбу мураббийи "Ювентус"ни  2014 йилдан буён бошқармоқда. У бунгача "Милан", "Кальяри" ва "Сассуоло" каби жамоаларда ҳам ишлаган.

Мавзуга оид