Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда депутат қонун лойиҳаси муҳокамаси вақтида бошқа ишлар билан шуғулланди
Фото informburo.kz
Қозоғистонда 2016 йилдаги охирги – коллекторлик фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган вақтда депутат Канат Мусин YouTube’да 11 дақиқалик буғу ва бошқа ҳайвонлар ҳақидаги роликни томоша қилиб ўтирган. Бу ҳақда Informburo нашри хабар бермоқда.
"Одамлар ва Табиат/Ақлбовар қилмас лаҳзалар" деб номланган ролик иккита буғунинг жангидан бошланади, сўнгра итлар, айиқлар, бойўғлилар ва бошқа ҳайвонлар бўлган турли комедик вазиятлар намойиш қилинади.
2016 йил октябрда Россиянинг Свердловск вилояти депутати ва "Единая Россия" партияси аъзоси Валерий Савельев йиғилиш вақтида иккита гаджетда ўйин ўйнашда тутиб олинган. Депутат бир гаджетда Deer Hunter, иккинчисида Evony ўйинларини ўйнаб ўтирган.
Мавзуга оид
19:05 / 21.10.2025
Википедия ўқувчилари сони камаймоқда: бунга сабаб – сунъий интеллект ва қисқа видеолар
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025