Жаҳон | 09:47 / 30.12.2016
13634
2 дақиқада ўқилади

WikiLeaks: Обаманинг хатти-ҳаракатлари Вена конвенциясини бузмоқда

Фото: AFP

АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг хатти-ҳаракатлари Вена конвенциясининг баъзи бандларини бузмоқда, деб хабар берди WikiLeaks портали ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

"Россия дипломатларини “тўсиб қўйиш” Вена конвенциясини бузиш ҳисобланади", - дея хабар берди WikiLeaks.

АҚШ пайшанба куни Россия разведка хизматлари ва бир қатор жисмоний шахсларига нисбатан санкцияларни киритди. Улар "сайловларга аралашганликда" айбланди ҳамда мамлакатдан 35 россиялик дипломатнинг чиқариб юборилиши ҳақида маълум қилинди. Президент Барак Обама уларни "россия разведкаси хизматчилари" деб атади.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков эса АҚШнинг Москвага бўлган асоссиз айбловларидан кескин норозилигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон санкцияларига қарши давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган йўналиш бўйича жавоб чоралари қўлланилади.

Ҳукумат тепасида яна уч ҳафта қолувчи америка маъмуриятининг санкциялар борасидаги хатти-ҳаракатлари кутилмаган тажовузкорлик бўлиб, муносабатларнинг кескин ёмонлашувига олиб келади, деб қўшимча қилди Песков.

Маълумот учун, АҚШ разведка ҳамжамияти расмий вакиллари октябрда мамлакат сайлов тизимларига нисбатан киберҳужумлар ортида россиялик хакерлар турганини маълум қилди. Кейинчалик МРБ (Марказий разведка бошқармаси) Россияни Демократик партия серверларини бузиб киришда айблади. Бу Дональд Трампга сайловларда ғалаба қозонишга ёрдам бериш мақсадида амалга оширилгани айтилган. 

Москвада эса бу айбловлар кескин рад этилиб, уларни далил-исботсиз деб аташди.

 

Мавзуга оид