Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси янги интерактив хизматни йўлга қўйди
Ягона порталда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва юбориш” янги интерактив хизмати йўлга қўйилди. Хизмат Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар учун тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” 01 02/12 13-сон қарорига кўра, хизмат бепул кўрсатилади. Ягона портал орқали электрон ариза юбориш жараёнида, ҳужжатлар тақдим этиш талаб қилинмайди. Хизмат аризачилар мурожаатларининг электрон навбат режими асосида тақдим этилади.
Аризачи тизимда автоматик тарзда шакллантириладиган идентификацион код билан йўловчи божхона декларациясининг тўлдирилган шаклини қабул қилиши Хизмат натижаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
15:57 / 07.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакли тасдиқланди
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024