Жаҳон | 21:37 / 01.01.2017
8663
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда эркак 10 дан кўпроқ одамни отиб ташлади

Фото:Getty images

Бразилияда эркак унинг собиқ рафиқаси Янги йилни нишонлаётган уйга бостириб кириб, 10 дан кўпроқ одамни отиб ташлаган. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Полиция вакили Марта Аурелиянинг айтишича, эркак ёнида турли қурол бўлган. Қурбонлар орасида қотилнинг рафиқаси ва унинг оила аъзолари бўлган. Воқеа Кампинас шаҳрида юз берган.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, эркак ҳужумдан кейин ўзини ўлдирган. Полиция вакилининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар сони 13 кишини ташкил қилади, бироқ бунда қотилнинг ўзи ҳисобга олинган-олинмагани номаълум.  

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид