Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда Истанбул терактига оид янги видеолар пайдо бўлмоқда
Интернетда 1 январь куни Истанбул шаҳридаги тунги клубга Калашников автомати билан қуролланган террорчининг ҳужум қилиши тасвирланган видеолар тарқалмоқда.
Видеолардан бирида террорчи Reina тунги клубига кираверишда соқчини отгани ва одамлар ҳар томонга қоча бошлагани кўринади.
У бино ичига кириб, одамларни бирма-бир таъқиб қилиб, "овлаган".
Ушбу ҳужум арафасида бинода 600 чоғли киши бўлган. Террорчи 39 кишини ўлдирган ва 69 кишини яралаган. Қурбонлар орасида 16 давлат фуқаролари, жумладан Ҳиндистон, Канада, Сурия, Исроил, Тунис, Ироқ, Ливан, Бельгия ва Саудия Арабистони фуқаролари бор эди.
Аввалига террорчи полиция томонидан йўқ қилингани айтилди. Аммо бу маълумот тасдиқланмади. Ҳозир у қидирувда.
Бундан олдинроқ, полиция ушбу террорчи ИШИДга аъзо бўлган ўзбекистонлик бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатди.
Мавзуга оид
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғлига 2430 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
13:07 / 03.03.2026
Зеленский: Россия ва АҚШ билан учрашув бошқа жойга кўчирилиши мумкин
11:34 / 19.02.2026