Спорт | 23:29 / 02.01.2017
9324
1 дақиқада ўқилади

Кейинги мавсумда Хитой чемпионатига юлдузлар оқими нисбатан кам бўлади

Хитой Суперлигаси легионерлар сонини чеклайдиган бўлди.

Маълум қилинишича, 2018 йилдан бошлаб жамоалар фақат 4 нафар легионер билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади. Улардан бир нафари Осиё қитъасига кирувчи давлат фуқароси бўлиши шарт ҳисобланади. 

Айни пайтда Хитой клублари 5 нафар легионерни мавсум учун қайдномадан ўтказиши мумкин.

Бу ўзгаришни 2017 йилдан бошлаб амалга киритиш режалаштирилган, бироқ клублар бу қарорга қаршилик кўрсатишганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид