Жаҳон | 12:25 / 02.01.2017
3429
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистондан БМТ Хавфсизлик кенгаши илк йиғилишида ташкилотдаги доимий вакил ўринбосари қатнашади

Қозоғистондан БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2017 йилдаги биринчи йиғилишида республиканинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Барлибой Содиқов иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ануар Жайнаков хабар берди.

Маълумот учун, Қозоғистон 28 июнь куни илк бора БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2017-2018 йиллардаги доимий бўлмаган аъзолигига сайланди. Кенгашнинг янги йилдаги биринчи йиғилиши 3 январь кунига мўлжалланган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 28 декабрь куни мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Абдраҳмановни ташқи ишлар вазири этиб тайинлади.

"Бу сафар биздан республиканинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари вакил бўлиб иштирок этади", - дея айтиб ўтди Жайнаков РИА Новости’га.

Агентлик суҳбатдошининг аниқлик киритишича, Содиқов "ҳозирча вақтинчалик ишончи вакилдир".

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид