Обама хайрлашув нутқини қачон сўзлаши маълум қилинди
АҚШнинг лавозимидан кетаётган президенти Барак Обама Чикаго шаҳрида 10 январь куни хайрлашув нуқти билан чиқиш қилади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида чоп этилган баёнотда айтилган.
"Сешанба, 10 январь куни уйимга – Чикагога қайтаман ва сизларнинг олдингизда хайрлашув нутқимни сўзлайман", - дейилади баёнотда.
"Мен матнни эндигина ёза бошладим. Бироқ уни сизларга ажойиб саёҳат учун миннатдорчилик билдириш имкони сифатида кўрмоқдаман ва сўнгги саккиз йил давомида бу мамлакатни яхши томонга ўзгартирганимизда ёрдам берган услублар, шунингдек қандай йўналишда олдинга ҳаракат қилишимиз ҳақида бир қатор фикрларимни билдираман ", - таъкидланади Обаманинг баёнотида.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси 20 январь куни Вашингтондаги Капитолий биноси олдида ўтказилади. Маросимда тахминан 2-3 миллион киши иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024