Light | 17:25 / 02.01.2017
54331
4 дақиқада ўқилади

Сайёрамизда шундай жойлар борлигини билармидингиз?

Саҳролар, эҳромлар, гўзал масканлар, ташландиқ шаҳарлар - буларнинг бари саёҳатчиларнинг ўн минглаб суратларда акс этган. Сайёҳлар ҳадеб бир жойга бораверган сари уларнинг таровати йўқолиб бормоқда. Айнан янги ва ноодатий масканлар қизиқтирувчи инсонлар учун Don't Panic нашри деярли ҳеч бир сайёҳнинг кўзи тушмаган ажойиб манзарали жойлар ҳақидаги маълумот билан бўлишди. 

Нунавут (Канада)

Канаданинг узоқ шимолида "Қор малика" иллюстрациясига ўхшаш, ёввойи Нунавут ҳудуди мавжуд. Қирғоқдан бир неча километр нарида ҳақиқий айсберг бўйлаб сайр қилишингиз ва ўзингизни Кай ёки Гердадек ҳис қилишингиз мумкин. 

Torre Di Pisa (Доломит, Италия)

Torre Di Pisa меҳмонхонасигача яёв юриб келишга тўғри келади - бу ерга етиш осон бўлмаслиги аниқ. Йўл якунида ҳолдан тойган сайёҳлар меҳмонхонанинг қулай хоналарида ором олишлари мумкин бўлади, бу ернинг мазарасини эса сўз билан таърифлаб бўлмайди. 

Нарроу-Лож (Вуд-Тикчик миллий парки, Аляска)

Ушбу кичик балиқчи уйи ярим оролнинг энг чеккасида, миллий парк банд қилган ҳудудда жойлашган. Бу ердан энг яқин жойгача бўлган масофа - 600 километр, шу боис бу ерга фақат гидросамолётда етиб олиш мумкин. Нарроу-Ложда дам олиш арзонга тушмаслиги аниқ, бироқ бу ерда балиқ тутиш бир умр ёдда сақланиб қолади. 

Йўқотилган шаҳар (Колумбия)

Колумбия жунглисида йўқолиш хавфи остидаги шаҳар жойлашган. Бу ерга  ташриф буюриш учун бир неча кун керак бўлади - Санта-Ананинг махсус гидлари довюрак сайёҳни бу ёввойи ўрмонда сайр қилдиришдан хурсанд бўлишади. Жунглидаги қадимий вайроналар - яхши сақланган 200 иншоот - ҳар қандай сайёҳни археологияга қизиқтириб қўяди. 

Каса Андина (Титикака кўли, Перу)

Титикака кўли бўйлаб тўрт соатлик саёҳат жуда камчилик кўришга муваффақ бўлган сўлим гўшага бошлайди. Бу ерда ҳеч қандай цивилизация белгиси йўқ - бизнинг техно-давримизда бундай жойда дам олишни кўпчилик орзу қилса керак. 

Анегада (Британия Виргин ороллари)

Мураккаб қоялар тизими бу жойни қадимий дунёнинг ҳақиқий қалъасига айлантирган. Фақат маҳаллий аҳолидан чиққан энг тажрибали балиқчиларгина бу ерда қайиқда сайр қила олишади. Ушбу масканда диққатга сазовор жойлар кўп - ёввойи балиқларга тўла қўлтиқ, ёввойи ҳайвонлар яшшовчи пальма чакалакзорлари ва алоҳида мавзуга арзийдиган бетакрор соҳиллар. 

Дарвоза (Туркманистон)

Маҳаллий аҳоли бу жойни "Жаҳаннам эшиги", деб атайди - ушбу этимологияга изоҳ бериш учун қайнаб турган оловга бир марта қарашнинг ўзи кифоя. Кратер 40 йилдан зиёд вақтдан бери алангаланиб келади.

Мирадор (Гватемала)

Перудаги Мачу-Пикчу ҳақида ҳамма эшитган бўлса керак - Гватемаладаги қадимий шаҳар Мирадор ҳақида эса кўпчилик учун жумбоқ. Бу ерда ҳатто майяга қадар цивилизация бўлган дейишади. Шаҳар салобатли, қўрқинчли меъморий ёдгорликларга бой. 

Силенд қироллиги

Жой номи жарангдор бўлса-да, аслида, бу бор-йўғи Саффолк қирғоғидан ўнлаб километр масофада жойлашган ёлғиз тепаликдир. Ҳозир бу ерда фақат бир киши яшайди, лекин тахминан 7 йил илгари Буюк Британия бу жой учун курашган. Қизиқ маълумот: Силенд сайтида истаган киши атиги 320 доллар эвазига граф мавқеига эга бўлиши мумкин. 

Кичик қишлоқлар (Гуйчжоу, Хитой)

Гуйчжоу Хитойдаги энг қашшоқ провинциялардан бири ҳисобланади. Модернизация бу ерни ҳам четлаб ўтмайди, албатта. Бу эса классик кичик қишлоқларнинг йўқолиш хавфини келтириб чиқармоқда. Провинцияда яшовчи маҳаллий аҳоли барча керакли нарсаларни ўз қўли билан яратади. Бу ерга бир неча кун, ҳатто бир ҳафтага саёҳат қилсангиз, афсусланмайсиз - қишлоқ кўчаларини шошилмасдан сайр қилиш сизга хотиржамлик бахш этади. 

Мавзуга оид