Жаҳон | 22:20 / 03.01.2017
3768
1 дақиқада ўқилади

Туркияда фавқулодда вазият тартибини узайтириш муҳокама қилинади

Туркия ҳукуматининг мамлакатда фавқулодда вазият тартиби яна 3 ойга узайтирилиши таклифи парламентда муҳокама қилинади.   

Агар таклиф тасдиқланса, фавқулодда вазият тартиби 19 январдан бошлаб 90 кунга узайтирилади.

3 ойлик фавқулодда вазият тартиби Туркияда 21 июлда мамлакатда давлат тўнтарувига уринишдан кейин киритилганди.  

Сўнгра бу тартиб 2016 йил 19 октябрида 3 ойга узайтирилганди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид