Жаҳон | 10:12 / 04.01.2017
10176
2 дақиқада ўқилади

Ассанж: Обама маъмурияти Трампни ноқонуний президент дейишга уринмоқда

Фото: Fox news

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж АҚШ Демократик партияси ва Хиллари Клинтон сайловолди штаби аъзолари электрон мактубларининг чоп этилишига Россиянинг алоқадорлигини яна бир маротаба қатъиян инкор этди. Ассанж бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида айтди.

"Биз охирги ойлар бизнинг манба – Россия ва бошқа бирор давлат эмаслигини такрор-такрор айтиб келганмиз", деб айтди Ассанж. У Оқ уй ва АҚШ Федерал қидирувлар бюросининг охирги баёнотларида WikiLeaks’га иқтибослар ёки эслатмалар келтирмаётганига эътибор қаратган. "Бу жуда таажжубли", деб изоҳ берди бу ҳолатга Ассанж.

Ассанж Барак Обама Россия АҚШдаги сайловлар боришига аралашганини айтиб америка халқини алдаётгани-йўқлиги ҳақидаги саволга Обамани тажрибали ҳуқуқшуносга қиёслади. "Агар унинг кўплаб баёнотларига қарасангиз, у бу ҳақда гапирмайди. Обама WikiLeaks Россиядан ахборот олгани ва Россия билан ишлаганини айтмайди", деб таъкидлаб ўтди Ассанж.

Ассанжнинг фикрича, Обаманинг кетаётган маъмуриятининг бундай ҳаракатлари "Трамп маъмуриятини ёмонотлиқ қилишга" қаратилган. "Улар сайланган президент Трамп қонуний президент ҳисобланмаслигини айтишга уринишмоқда", деб таъкидлаб ўтди Ассанж.

Мавзуга оид