Хитойликлар дрон таксини намойиш қилишди
Хитойнинг Ehang компанияси EHang 164 йўловчи муқобил такси синов парвозини намойиш этди. Видеолавҳа Aviation Week нашрининг Youtube саҳифасига жойлаштирилган. EHang 164 дрон таксисининг парвоз синови 2016 йилда ўтказилган. Мазкур дрон концепцияси CES 2016 кўргазмасида намойиш этилганидан бир йил ўтгач, унинг синов парвозларига доир видеолавҳалар пайдо бўлди. Ўтган йилнинг ўрталарида компания қурилманинг кичрайтирилган прототипларини синаб кўрган эди. EHang янги синовлари чоғида бошқарувчанлиги, эпчиллиги ва тунги вақтларда парвоз қилиш имконияти кўриб чиқилган.
EHang 164 квадрокоптерга ўхшаш шаклда ишлаб чиқилган бўлиб, парракларнинг ҳар бир тутқичига иккитадан электр мотор ўрнатилган. Моторлар ёрдамида пастга ва юқорига қаратилган парраклар ҳаракатга келтирилади. Хабарларга кўра, ушбу такси 100 кггача бўлган йўловчини манзилига элта олади. У соатига 100 км тезликкача ҳаракатланиб, 23 дақиқа ҳавода парвоз қилиши мумкин.
Компания 2017 йилда дрон таксининг кенгайтирилган синовларини ўтказишни режалаштирган. Бунда юк ортилган ҳолда парвозлар амалга оширилади ҳамда 4G стандартидаги алоқа тармоғи ёрдамида дронни бошқариш синаб кўрилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи Ehang дрон таксиларини бошқариш марказининг синовини ҳам бошлайди. Марказдаги операторлар бир неча ўнлаб қурилмаларни назорат қилишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
12:50 / 18.10.2024