Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания термасининг собиқ устози: “Роналду дунёдаги иккинчи рақамли энг зўр ўйинчи эканидан фахрланиши лозим”
Футбол бўйича Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хавьер Клементе Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» форварди Лионель Мессини ўзаро солиштирди. Бунда аргентиналик футболчи ғолиб чиққан.
«Месси ҳаммадан зўр. У бошқалар қила олмайдиган ишларни қилади. Бу бошқалар кучсиз ўйинчи дегани эмас. Сен сендан ҳам кучлироқ футболчи бўлса дунёдаги энг яхши ўйинчи бўла олмайсан. Роналду, сенда қорин мускуллари Мессидан яхшироқ, бўйинг ҳам узунроқ ва “иккинчи қаватда” фойдалироқ ҳаракат қиласан. Криштиануни Мессидан кучлироқ қиладиган нарсалар бор, бироқ Месси ундан техника, ўйинни кўра билиш ва тушуниш бўйича олдинда. Роналду ўзини бахтли ҳис қилиши ва дунёдаги иккинчи рақамли энг зўр ўйинчи эканидан фахрланиши лозим. Спортчи учун бошқаларнинг истеъдодини тан олишдан каттароқ олийжаноб иш йўқдир», - дея Клементенинг сўзларини келтиради Cadena Ser.
Мавзуга оид
13:22
«Реал» ўйини 10 дақиқага тўхтаб қолди, «Галатасарой» 5 та гол урди. Кун ўйинлари
11:38 / 17.02.2026
«Барса» дербида ютқазди ва пешқадамликни бой берди
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
11:47 / 13.02.2026