Иқтисодиёт | 20:11 / 04.01.2017
9517
1 дақиқада ўқилади

Европа марказий банклари ичида энг яхши раҳбар номи эълон қилинди

Фото: ТАСС

Россия марказий банки раиси Эльвира Набиуллина The Banker британ журнали талқини бўйича Европа марказий банклари раҳбарлари ичида энг яхшиси деб тан олинди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Журналнинг таъкидлашича, Россия банки раҳбарининг саъй-ҳаракатлари эвазига Россияда инфляция 2015 йилдаги 12,1 фоиздан 2016 йилда 6 фоизгача камайди. Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, замонавий Россия тарихида бундай натижа аввал қайд қилинмаган. 

Журнал Набиуллинанинг Россия банк тармоғини соғломлаштиришига эътибор қаратди. 2014 йилдан Россия банки тижорат банкларидан 300 га яқин лицензияни қайтариб олган. Журналнинг таъкидлашича, Россия банки молия вазирлиги билан биргаликда пенсия тизимининг янги концепциясини ишлаб чиқмоқда. 

"Пенсия воситалари Россия иқтисодиёти узоқ муддатли захиралари учун энг муҳим манба бўлиши керак. Умид қиламизки, лойиҳа 2017 йил парламент томонидан қабул қилинади", деб айтди Набиуллина журналга.

Мавзуга оид