Жаҳон | 22:06 / 05.01.2017
7778
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда иккита вазирлик қайта шакллантирилди

Фото Турар Казангапов

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иккита вазирликни қайта шакллантиришга буйруқ берди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz нашри.

Давлат бошқаруви тизими самардорлигини ошириш мақсадида Қозоғистон миллий иқтисодиёти вазирлиги бир қатор вазифалари ва ваколатларини Қозоғистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига; Қозоғистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги бир қатор вазифалари ва ваколатларини Қозоғистон ички ишлар вазирлигига топшириш билан қайта шакллантириладиган бўлди.

Назарбоев шунингдек ҳукуматга Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг Миграцион хизмати қўмитасининг шакллантирилишини таъминлашни ва 2017 йил 1 апрелгача 2017-2021 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепциясини ишлаб чиқишни                                                                        буюрди.

 

Мавзуга оид