13:43 / 05.01.2017
6254

Nokia'нинг ҳамкори янги смартфонларга оид маълумотлардан воқиф қилди

Фото: yle.fi

2017 йилда Nokia'нинг смартфонлар бозорига қайтишига шубҳа йўқ. Бренднинг Малайзиядаги расмий дистрибьютори бўлган Avaxx компанияси кутилмаганда бу борадаги тафсилотлар билан бўлишди. Lowyat.net'да шу ҳақида хабар берилди. 

Манбага кўра, Foxconn компанияси Nokia бренди остидаги Android-смартфонларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади, қурилмаларнинг бозордаги савдоси эса HMD Global'нинг зиммасида. 

Avaxx ритейлерлар билан учрашувда Nokia'нинг 2017 йилдаги режаларига оид слайдни намойиш қилди. Унга кўра, 2017 йилнинг II чорагида афсонавий бренд остида 6 ёки 7 Android-қурилма тақдим этилади. Уларнинг орасида ҳам бюджет қурилмалар, ҳам флагманлар билан беллаша олувчи топ-смартфонлар бўлади. 

Top