Жаҳон | 08:01 / 05.01.2017
6175
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks Оқ уй ҳужжатлари ҳақидаги маълумот учун мукофот миқдорини оширди

Фото: AFP 2016/ Brendan Smialowski

Махфий маълумотларни эълон қилишга ихтисослашган WikiLeaks сайти президент Барак Обама маъмуриятининг муҳим ҳужжатлари йўқолгани ҳақидаги ахборот учун мукофотни 30 минг долларгача оширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда

"Биз тақдим этилган хайрия ёрдами эвазига муҳим маълумотларни йўқ қилиб юборадиган Обама маъмурияти вакилининг ҳибсга олиниши ёки фош этилиши учун мукофотни 30 минг долларга етказдик", — дейилади WikiLeaks сайтининг Twitter микроблогида.

Аввалроқ, WikiLeaks Обама маъмуриятининг жосуслари ҳақидаги маълумот учун 20 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот эълон қилган эди. 

WikiLeaks сайти ушбу таклиф билан бирга АҚШ Миллий архивининг 2009 йилдаги мактубини эълон қилди. Унда Клинтон аппарати ҳақидаги 2 терабайт маълумотга эга қаттиқ диск йўқолгани хусусида сўз боради. Мактубда таъкидланишича, дискдаги айрим маълумотлар махфийлик даражасига эга, қолгани Оқ уй ходимлари ҳақидадир. 

 

Мавзуга оид