Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бюджетига деярли 14 миллион сўм миқдорида зарар етказган мактабдаги жиноий гуруҳ жазога тортилди
Бухоро туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли умумтаълим мактабларидан бирининг директори Лола Жамолова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бошчилигида мактаб хўжалик ишлари бўлими мудири Толиб Мажидов, бош ҳисобчи Ойша Облоқулова ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Насима Авезова мансаб мавқеларини суиистеъмол қилиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Шу тариқа мактабда фаррошлик қилмаган Д.Раҳматова, мавсумий ўт ёқувчи бўлиб ишламаган Д.Раҳматов, Ф.Шукруллаев, М.Ҳожиев, А.Авезов ҳамда қоровуллик қилмаган С.Ортиқовга расмий ҳужжат ҳисобланган ойлик табель ҳисоботлари ва тўлов қайдномалари юритилиб, “туя кўрдингми, йўқ” қабилида фаолият олиб борилади. Бу кимсаларнинг сохтакорлиги оқибатида давлат бюджетига 13 миллион 644 минг сўм миқдорида зарар етказилади.
Шунингдек, биргаликдаги жиноий ҳаракатлар давом эттирилиб, 2012-2014 ўқув йилида яна 29 млн. 148 минг сўмлик устама тўловлар мактаб ўқитувчиларига қонун талабларига зид тарзда тўлаб берилганлиги ҳам ҳужжатли текширишларда маълум бўлди.
Суд ҳукми билан жиноий гуруҳ аъзолари қонуний жазога тортилди.
Мавзуга оид
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026