Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда хорижий инвестицион фондлар ташкил этишга рухсат берилди
Хитой активларни бошқариш уюшмаси (AMAC) хорижлик активларни бошқарувчиларга мамлакатда маҳаллий шўъба корхоналар орқали инвестицион фондлар очишга имкон берувчи қоидаларни чоп этди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шу тариқа, хорижий фондларнинг Хитойда ишлаши учун катта тўсиқ бартараф этилди.
Хорижий активларни бошқарувчиларга фақатгина Хитой тизимлари орқали савдо қилишга ва уларнинг Хитойдаги ва унинг ташқарисидаги корхоналари бўлак ҳолда бўлсагина рухсат берилади.
Янги қоидалар Fidelity International Хитойда инвестицион маҳсулотларни ишга туширган биринчи бошқарувчи компания бўлгандан кейин пайдо бўлган.
AMAC қоидаларига кўра, хорижий бошқарувчи компанияларни рўйхатдан ўтказмоқчи бўлганлар хорижий тизимлар ва муассасалардан савдо кўрсатмалари олмасликлари керак. Савдо терминаллари Хитойда ўрнатилиши, битим шаффоф ва осон кузатилувчи, савдо маълумотлари эса тўлиқ ва уларга эгалик қилиш мумкин бўлиши керак.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026