Жаҳон | 11:49 / 06.01.2017
6077
1 дақиқада ўқилади

Куба америкаликлар компанияси билан 50 йил ичида илк марта экспорт шартномаси тузди

Куба ҳукумати 50 йил ичида илк марта АҚШ билан экспорт шартномаси имзолади ва бу мамлакатга Кубадан қонуний юк юборилди.

Рейтер агентлиги маълумотига кўра, АҚШга 17 минг доллар эвазига 40 тонна кўмир экспорт қилинган.

"Бу илк шартнома, аммо биз ўзаро муносабатларимиз кўп йиллар давомида ривожланиб бориши ҳамда кўмирдан бошқа маҳсулотлар ҳам, масалан, асал ёки кофе экспорти амалга оширилишига умид қиламиз", деган Cubaexport компанияси директори Изабелла О’Райлли.

АҚШ ва Куба 2014 йилнинг охирида муносабатларни илиқлаштириш бўйича ишлар бошлангани ҳақида эълон қилганди. Ўтган вақт ичида икки давлат раҳбарлари дипломатик алоқаларни тиклади, 2015 йилда АҚШ президенти Барак Обама Куба пойтахти Ҳаванага ташриф билан келди ҳамда АҚШ Кубага нисбатан қўлланган бир қатор санкцияларни юмшатди. Шу билан биргаликда ярим аср давомида амалда бўлган савдо эмбаргоси ҳамон сақланиб қолмоқда.

Мавзуга оид