Жаҳон | 15:11 / 06.01.2017
5918
1 дақиқада ўқилади
Маҳмуд Аббос: «Биз музокаралар орқали тинчликка эришишни истаймиз»
15 январь куни Яқин Шарқ масаласига боғлиқ Парижда ўтадиган халқаро анжуман Фаластин-Исроил муносабатларининг яхшиланишига хизмат қилиши мумкин. Бу ҳақда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос исроиллик олим ва сиёсий фаоллар билан ўтказган учрашувида айтиб ўтган.
«Биз музокаралар орқали тинчликка эришишни ва ўзга чораларни қўлламасликни истаймиз. Зўравонлик, террорчилик ва экстремизмнинг ҳар қандай аломатларига қарши чиқамиз», - деди Аббос.
Президентнинг сўзларига кўра, исроиллик сиёсий фаоллар билан учрашувнинг ўтказилиши ҳам тинчликка эришиш борасида исроилликлар орасида буни истовчилар етарли эканлигининг ёрқин далилидир.
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024