Жаҳон | 09:07 / 06.01.2017
2821
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада вертолёт қулашидан кейин 13 киши омон қолган

Фото: RIA

Венесуэла жанубида 30 декабрда йўқолиб қолган ҳарбий вертолётдаги 13 киши омон қолган, деб хабар бердилар экипаж аъзолари ва йўловчилар қариндошлари Sputnik нашрига.

Аввалроқ венесуэлалик ҳарбийларга тегишли бўлган Ми-17 фалокатга учраши оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Бироқ мамлакат ҳукумати ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқламаётган эди.

"Ҳукумат улар топилгани ва соғ-омон эканлигини айтиш учун бизга қўнғироқ қилди. Шифокорлар уларни Ла-Эсмеральда шаҳрида текширувдан ўтказадилар", деб айтган манба.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид