Спорт | 08:47 / 07.01.2017
8029
1 дақиқада ўқилади

Агуэро «Манчестер Сити»да яна бир тарихий натижага эришди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро клубнинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида соф учинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Клуб расмий твиттери берган маълумотга таянидиган бўлсак, футболчи Англия кубогининг 1/32 финал «Вест Ҳэм»га қарши учрашувида гол киритиб бу борада клубда барча голлари сонинин 154тага етказиб олди. 

28 ёшли аргентиналик ҳужумчи бу орқали Колин Беллни ортда қолдирди. Олдинда фақат «шаҳарликлар»нинг собиқ футболчилари Томми Жонсон (166 гол) ва Эрик Брук (177) бормоқда.

Мавзуга оид