Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бағдодда Туркия ва Ироқ бош вазирларининг учрашуви журналистлар учун ёпиқ ҳолда ўтказилди
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Бағдодда шанба куни туркиялик ҳамкасби Бинали Йилдиримни қабул қилди. Учрашув ОАВ учун ёпиқ ҳолда ўтказилган, деб хабар беради Туркиянинг Anadolu агентлиги.
Бағдод ва Анқара муносабатлари Туркия 2015 йилнинг охирида ироқлик ҳарбийларнинг рухсатисиз мамлакатнинг Найван вилояти ҳудудига ўз қўшинларини киритгани сабаб ёмонлашганди. Бу ироқлик кўнгилли аскарларга ИШИД билан курашда ёрдам бериш мақсадида амалга оширилган, дейилади хабарда.
Йилдирим шанба куни Ироққа ҳар икки мамлакатлар муносабати ёмонлашганидан сўнг биринчи марта расмий ташриф билан келди. У Ироқда икки кун бўлиши режалаштирилган.

Anadolu’нинг таъкидлашича, Туркия бош вазирига вазирликлар делегацияси, жумладан, мудофаа вазири Фикри Ишиқ ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташриф дастурига кўра, Йилдирим Ироқ президенти Фуад Мосум, парламент спикери Салим ал-Жабурий ва Ироқ Курдистони раҳбарияти билан учрашади.

Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026
Туркия Ўзбекистонга Қуролли кучларни ислоҳ қилишда кўмаклашади
11:16 / 25.05.2026