Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг етакчи интернет қидирув тизими ўз банкини очади
Хитойнинг етакчи интернет қидирув тизимига эгалик қилувчи Baidu компанияси мамлакат раҳбариятидан Пекинда ўзининг онлайн-банкини очишга рухсат олди. Бу ҳақда IBS Intelligence портали хабар бермоқда.
Янги банк Baixin Bank деб аталади. Банкнинг яратилишида Хитойнинг China CITIC Bank банки ҳам иштирок этмоқда. Бу хизмат қачон ишга туширилиши маълум қилинмаган.
Янги банк кўрсатадиган хизматлар ичида жисмоний шахслар ва кичик бизнесга кредит бериш, инвестицион маҳсулотларни сотиш кабилар бўлади. China CITIC Bank раиси Ли Цинпиннинг айтишича, янги банк бозорда одамларга активларини бошқаришда ёрдам берувчи ташкилот сифатида фаолият юритади.
2015 йилда Хитойнинг яна бир интернет гиганти Alibaba Group ўзининг мобил банки Mybank’ни ишга туширганди. Шу йили Хитойнинг интернет-провайдери Tencent ҳам Webank деб номланган шундай хизматни яратганди.
Baidu Хитойда энг оммавий қидирув тизими ҳисобланади. У қайта ишланувчи сўровлар миқдори бўйича Google’дан кейин дунёда 2-ўринда туради.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026