Huawei сунъий интеллектли телефонларни тақдим этмоқчи
Хитойдаги смартфонлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корпорация Huawei сунъий интеллект технологиясини қўллаган ҳолда янги гаджетни яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
"Бу қурималар рақамли дунё ва бизни ўраб турган борлиқ ўртасида ўзига хос “кўприк” вазифасини бажаради, - дея айтиб ўтган корпорация тижорат бўлинмаси раҳбари Ричард Юй. – Бу келажак “интеллектуал” телефони худди роботдек бўлади. У инсоннинг янада “ақллироқ” ёрдамчисига айланади".
Ричард Юйнинг сўзларига кўра, янги гаджет сунъий интеллект сабаб бизни ўраб турган борлиқдаги динамик тасвирларни фарқлаши ҳамда қайта ишлаши мумкин. Бу унга ўрнатилган реал вақтда қарор қабул қилиш тизими орқали амалга ошади. Шунингдек, уни сенсорли экрандан ташқари пневматик ва таъм сезиш датчиклари билан жиҳозлаш кутилмоқда.
Маълумот учун, Huawei 2015 йилда дунёдаги смартфонлар ишлаб чиқувчи энг етакчи компаниялар рўйхатида учинчи ўриндан жой олди (Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ва АҚШнинг Apple’дан сўнг). Корпорация 2016 йилда 139 миллиондан ортиқ мобил телефон сотган. Huawei раҳбариятининг таъкидлашича, компания глобал етакчиликка интилишда давом этади.
Мавзуга оид
01:05 / 14.11.2024
Олий математика сунъий интеллектнинг заиф томони бўлиб қолмоқда — тадқиқот
23:56 / 04.11.2024
Полшада радиостанция журналистларни ишдан бўшатиб, сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтди. Бу жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
15:23 / 30.10.2024