Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда 300 мингта "ифлос" машина йўқ қилинади
Пекин ҳукумати 2017 йилда атроф-муҳит ифлосланишига қарши кураш доирасида шаҳар кўчаларида атмосферага катта миқдорда зарарли чиқиндилар чиқарувчи машиналар сонини 300 мингтага камайтирмоқчи. Бу ҳақда шаҳар мэри вазифасини бажарувчи Цай Цига иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ Пекиннинг автотранспортни бошқариш департаменти директори Ли Куньшэн Хитой пойтахтида ҳар йили атмосферага 500 тонна чиқинди чиқарувчи 5,65 млн та транспорт воситаси борлигини айтган. Унинг айтишича, автотранспорт Пекин ҳавосининг PM 2.5 зарарли зарралар билан ифлосланишининг 30 фоизидан кўпроғи манбаси ҳисобланади.
Маълум қилинишича, 2017 йилда шаҳар раҳбарияти кўмирни истеъмол қилишни 30 фоизга камайтиради, атроф-муҳитни ифлослантирувчи 500 та корхона ёпилади, 2,6 мингта корхона юқорироқ экологик стандартларга мос келиши учун модернизация қилинади. Бундан ташқари, атроф-муҳит муҳофазаси бузилиш ҳолатлари, жумладан очиқ ҳавода пикниклар уюштириш, чиқиндиларни ёқиш ва бошқаларни назорат қиладиган "табиатни қўриқлаш полицияси" ташкил этилади.
2,5 микрондан кичикроқ PM 2.5 заррачалари ҳавода туманга ўхшаш ҳис вужудга келтиради ва инсон ичига кириб, ўпкасида ўтириб қолади ва натижада бўғилишга ва бошқа жиддий муаммоларга олиб келади.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
13:50 / 31.03.2026