Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бандлик муаммосини ҳал этиш бўйича Наманган тажрибаси: Ҳар бир гектар майдонга 5 янги ишчи
Аҳолининг бандлиги муаммоси ҳал қилиш масаласида Наманган вилоятида ўзига хос ташаббус кўрсатилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2016 йил 29 декабрда бўлиб ўтган сессиясида бу борада қабул қилинган қарорда Ўзбекистон учун янгилик сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган тажрибага старт берилди.
Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсуповнинг (вилоятнинг собиқ ҳокими - таҳририят) вилоятдаги пахта ва ғаллачилик ҳамда боғ-ток йўналишидаги фермер хўжаликларида ҳар гектарига 5тадан иш ўринлари яратиш бўйича берган таклифи инобатга олиниб, Косонсой тумани мисолида бир ойлик муддатда пахта ва ғаллачилик ҳамда боғ-ток йўналишидаги фермер хўжаликларини ҳар гектар майдонга 5 нафар ишчини ўзаро келишув асосида, меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишга қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этилишига қарор қилинган ва ушбу туманда намунали иш тажрибаси асосида семинар ўтказиш режалаштирилган.
"Бу тажрибанинг 76 мингдан зиёд фермер хўжалиги мавжуд бўлган Ўзбекистон бўйлаб оммалашиши иш билан бандлик масаласининг ечимига кўмаклашиш қаторида фермер хўжаликларининг тизимли ишлаши ва самарадорлигининг ошишига ҳам ҳисса қўшиши муқаррар", дейилган хабарда.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026