Жамият | 11:40 / 08.01.2017
8663
1 дақиқада ўқилади

Будда монахи Сеулдаги намойиш вақтида ўзига ўт қўйди

Фото: AFP

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида импичмент қилинган президент Пак Кин Хега қарши ўтказилган кўп минг кишилик намойиш вақтида митингга чиққан монахлардан бири ўзини ёқиб юборган. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар тарқатди.

Агентлик маълумотига кўра, кўп минглаб кишилар шанба куни оқшомида Сеулнинг марказий кўчаларидан бирини тўлдирган. Улар Пак Кин Хега қарши норозилигини яна бир бор изҳор қилишган.

Тун ярмида 60 ёшли монах ўзини ёқиб юборган. У хат қолдирган, хатда президентни хиёнат учун ҳибсга олиш талаб этилган. Монах шунингдек, Пак Кин Хени 2015 йилда Япония билан тузилган келишув учун хиёнаткорликда айблаган.

Айни вақтда монах шифохонада оғир аҳволда ва беҳуш ётибди. Унга учинчи даражали куйиш ташхиси қўйилган.

Мавзуга оид