Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар сони шунчалик кўп бўлганки, шошилинч хизматларга жасадларни солиш учун қоплар етишмаган, тез ёрдам машиналари ўрнига эса тиркамали юк машиналаридан фойдаланилган.
Фото: Reuters
Эронда 8-9 январ кунлари бўлиб ўтган норозилик намойишлари вақтида ҳалок бўлганлар сони 30 мингга етган, деб хабар берди Time журнали мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигидаги юқори мартабали амалдорларга таяниб.
Ҳалок бўлганлар сони шунчалик кўп бўлганки, шошилинч хизматларга жасадларни солиш учун қоплар етишмаган, тез ёрдам машиналари ўрнига эса тиркамали юк машиналаридан фойдаланилган, деб ёзади нашр.
Эрон ҳукумати 23 январ куни берган расмий маълумотларга кўра, намойишлар вақтида 3117 киши ҳалок бўлган. Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчининг айтишича, уларнинг 2427 нафар тинч аҳоли вакиллари ва 690 нафари “террорчи”лардир.
Иқтисодий қийинчиликлар фонида 28 декабр куни бошланган норозилик намойишлари умуммиллий чиқишларга айланиб кетди. HRANA маълумотларига кўра, қарийб 26,5 минг киши ҳибсга олинган. Эрон суд тизими вакили Асқар Жаҳонгирнинг таъкидлашича, ҳибсга олинганларнинг баъзилари «Худога қарши исён»да айбланмоқда, мамлакат Жиноят кодексига кўра уларга ўлим жазоси белгиланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:15 / 13.02.2026
АҚШ Эрон билан кескинлик фонида Яқин Шарққа иккинчи авиаташувчини юбормоқда
11:06 / 12.02.2026
АҚШ–Эрон ўртасидаги кескинлик сабаб нефт нархлари ошяпти
16:17 / 11.02.2026
Нетаняҳу яна АҚШга келяпти: “Эрон масаласи” кун тартибида
09:21 / 11.02.2026