Иқтисодиёт | 17:46 / 08.01.2017
8358
2 дақиқада ўқилади

Нефть қазиб олишни камайтириш бўйича етакчи мамлакат номи эълон қилинди

Фото: © AP

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг (НЭДТ) бош директори Муҳаммад Баркиндо Саудия Арабистонини нефть қазиб олишни пасайтириш бўйича етакчи-мамлакатлардан бири, деб атади. Бу ҳақида 8 январь, якшанба куни Bloomberg нашрида хабар берилди. 

"НЭДТнинг баъзи аъзолари, шу жумладан Саудия Арабистони келишувга мувофиқ, нефть қазиб чиқаришни камайтириш бўйича етакчи давлатларга айланди", - дея маълум қилди Баркиндо. 

Бундан уч кун аввал The Wall Street Journal'да Ар-Риёд 2016 йилнинг октябридан нефть қазиб чиқаришни кунига 486 минг баррелга қисқартиргани ҳақида хабар берилганди. Шу тариқа Саудия Арабистони 2016 йилнинг ноябрида НЭДТ мамлакатлари эришган келишувни бажарди. 

10 декабрда Венада НЭДТ вазирлари картелга кирмайдиган мамлакатлар вакиллари билан нефть қазиб чиқаришни қисқартиришга келишиб олишди. Келишув ижроси назорати бўйича қўмита мажлиси 21-22 январь кунлари Венада бўлиб ўтиши мумкин. Шу кунларда, хусусан, Баркиндонинг Кувайт нефть вазири Эссам ал-Марзук билан учрашуви режалаштирилмоқда. 


 

Мавзуга оид