Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Emirates рейсларидан бири юкхонадан топилган илон туфайли бекор қилинди
Emirates авиакомпанияси ўз рейсларидан бирини юкхонадаги илон туфайли бекор қилди. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берган.
"Emirates 2017 йилнинг 8 январь кунига белгиланган ЕК0863 Маскат – Дубай рейси юкхонада илон топилгани туфайли бекор қилинганини тасдиқлайди, - дейилади баёнот матнида. - Техник ходимлар ва фаррошлар самолёт яна ўз вазифасини бажаришга киришиши учун ишлашмоқда".
Gulf News газетасининг таъкидлашича, судралиб юрувчи жонивор тутиб олинган.
Нашр ҳодиса ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганини таъкидлади. Фойдаланувчиларнинг аксарияти уни 2006 йилда тақдим этилган “Илон парвози” триллери билан боғлашган. Фильмда хавфли гувоҳни ўлдириш мақсадида қурбон ўтирган авиарейсга заҳарли илонлар бўлган контейтерни жойлаштирган мафия ҳақида ҳикоя қилинади.
Мавзуга оид
21:07 / 05.10.2024
Emirates йўловчиларнинг самолёт бортига пейжер ва рациялар олиб чиқишини тақиқлади
21:24 / 10.08.2021
Стюардесса ёрқин реклама учун дунёдаги энг баланд бино учида 5 соат ўтказди
17:09 / 10.01.2019
Экстремал шароитда энг катта самолётнинг хавфли қўниши видеога олинди
15:29 / 18.10.2018