Иқтисодиёт | 14:02 / 09.01.2017
8838
2 дақиқада ўқилади

Халқ билан ҳамнафасликнинг амалий ифодаси

Фото: Халқ банки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши тижорат банклари қаторида акциядорлик тижорат Халқ банки зиммасига ҳам муҳим вазифаларни юклади. Шу муносабат билан Халқ банки тадбиркорлар сафини янада кўпайтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида юртдошларимизга турли имтиёзли кредитларни таклиф қилади.

Кредитлар қуйидаги йўналишларга берилади:

- чорвачиликни ташкил этиш учун;
- паррандачиликни ташкил этиш учун;
- асаларичиликни ташкил этиш учун;
- қуёнчиликни ташкил этиш учун;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, боғдорчилик ва узумчиликни ташкил этиш учун;
- гўзаллик салонлари ташкил қилиш учун;
- аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш учун;
- автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил қилиш учун;
- автомобилларни ювиш шохобчалари ташкил қилиш учун;
- компьютер хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш учун;
- савдо фаолиятини йўлга қўйиш учун;
- ҳаммомлар ташкил қилиш учун;
- нонвойхоналар ташкил қилиш учун;
- миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун;
- бошқа фаолият турларини амалга ошириш учун.

Азиз юртдошлар!

Халқ банкининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиб, ўз бизнесингизни ташкил этинг!

Бунинг учун Сиз ўзингиз истиқомат қиладиган жойлардаги Халқ банки филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Батафсил маълумотлар (0-371) 120-17-52, 120-17-53 телефон рақамлари ва www.xb.uz сайтида.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид