Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон: АҚШ Шимолий Корея ракеталарини уриб туширишга тайёр
фото: EPA
Вашингтон Шимолий Кореядан учирилган ракеталар АҚШ ёки унинг иттифоқдошларига хавф солса, уларни уриб туширишга тайёр. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер NBC телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Уларнинг ядровий қурол ва баллистик ракета яратиш бўйича дастурлари биз учун жиддий хавф ҳисобланади", деб айтди Картер. Пентагон раҳбари "АҚШ Шимолий Корея баллистик ракетасини уриб туширишга тайёрми?" деган саволга "Агар у бизга хавф солса, уриб туширамиз", деб жавоб берган.
Картер "Пентагон Шимолий Корея ракеталарини синовлар вақтида ҳам уриб тушириши мумкинми?" деган саволга "Биз уларни агар улар бизга хавф солса, улар бизнинг ҳудудга ёки иттифоқдошларимизнинг ҳудудига йўналтирилган бўлса уриб туширган бўлардик", деб айтган.
Мавзуга оид
08:29
АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги ҳодисадан сўнг бир-бирига зарба берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026