Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия одам савдосида айбланган ўзбекистонликни экстрадиция қилди
Россиянинг Москва вилояти ҳудудида истиқомат қилиб келган Ўзбекистон фуқароси Гулшода Жўрабоева одам савдоси, фирибгарлик ва қалбаки ҳужжатлар тайёрлаганликда айбланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда прокуратурадаги манбасига асосланган ҳолда «Москва» шаҳар янгиликлар агентлиги хабар берган.
«Ҳуқуқ-тартибот органларидан олинган маълумотларга кўра, 2008 йилда ушбу аёл уч нафар ватандоши, жумладан вояга етмаган болани иш билан таъминлашни ваъда қилган ҳолда Россияга олиб келган. Лекин у Россия Федерацияси ҳудудига киргач, улардан паспортларни олиб қўйган ва текинга ишлашга мажбурлаган», — дейилган хабарда.
Шунингдек, 2009 йилда у Самарқандда уй эгаси розилиги билдирилган ҳужжатларсиз квартирани сотиб юборгани аниқланган.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
13:29 / 27.02.2026
Россия Украинага қарши уруш иштирокчиларини экстрадиция қилмайди
14:20 / 23.02.2026