Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда конституцион референдум ўтказилиши мумкин
Туркияда апрелнинг биринчи ҳафтасида конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдум ўтказилиши мумкин, деб мамлакат бош вазири ўринбосари Нуриддин Чаникли айтган сўзларни келтириб ўтди Reuters ахборот агентлиги.
Унинг айтишича, янги қонун лойиҳаси давлат раҳбари ваколатлари кенгайтирилишини назарда тутади.
Туркия парламентининг 9 январдаги умумий йиғилишида таклиф қилинаётган конституцион ўзгаришлар муҳокама қилина бошланди. Тахмин қилинишича, бу босқич 3 ҳафтадан кўпроқ давом этади.
Аввалроқ парламент конституцион комиссияси Туркия конституциясига тузатишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилганди, уни етакчи Адолат ва ривожланиш партиясининг 316 депутати имзолаган.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026