Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль заводининг собиқ ишчиси «Арсенал» футболчисига айланди
«Арсенал» Англия чемпионатидаги 7-дивизион жамоаси бўлмиш «Эднесфорд Таун»дан Коэн Брэмэллни харид қилди.
Лондонликлар жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер 20 ёшли бу футболчи билан алоҳида гаплашган. У «Арсенал»нинг ёшлар жамоасида ўйнай бошлайди.

«Арсенал» ушбу футболчини 40 минг фунтга сотиб олган.
«Бу ишониб бўлмайдиган иш. Орзуимга етишдим. Бу ердалигимга кўзларим ишонмаяпти», — деган ушбу ёш ҳимоячи.
У футболчиликка кириб келишдан аввал автомобиль заводида ишлаган.
«Мен ишлаб чиқариш линиясида ишлардим, машиналарга бензин, тормоз мойлари қуярдим. Ҳафтанинг 4 кунида соат 6:30дан 17:15га қадар», — деган Брэмэлл.
Мавзуга оид
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:35 / 08.02.2026
«МЮ»да ғалабали серия, Палмерда тарихий ҳет-трик, Ямалда рекорд. Кун ўйинлари
11:13 / 05.02.2026
«Сити» ҳам финалга чиқди
12:34 / 04.02.2026