Жанубий Корея АҚШ ва Япония билан ҳарбий машғулотлар ўтказишдан бош тортди
Жанубий Корея ҳукумати АҚШ ва Япониянинг КХДР сув ости кемаларига қарши ҳаракатларни машқ қилиш бўйича ҳарбий-денгиз кучларининг уч томонлама ҳарбий машғулотларини ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда «Асахи» нашрида ёзилган.
Сув ости кемаларига қарши машғулотлар ўтказиш ғояси декабрь ойида 3 мамлакат ҳарбий идораларининг юқори мансабли вакилларининг Сеулда бўлиб ўтган маслаҳатлашувлари чоғида илгари сурилган эди.
Бундай коллектив ҳарбий машғулотлар ўтказиш ғояси ноябрь ойида Токио ва Сеул ўртасида махфий ҳарбий ахборот алмашиш тўғрисида битим имзолангани муносабати билан айтилган эди. Бу японларнинг самолётлари аниқлаган разведка маълумотлари Жанубий Корея қуролли кучларига етказилишни таъминлар эди.
Маълумотлар алмашинуви тизимини йўлга қўйиш уч томонлама машғулотлар давомида амалга оширилиш кўзда тутилганди. Аммо Сеул уч томонлама машғулотларни Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Пак Кин Хенинг импичменти жараёни билан боғлиқ равишда юзага келган хаос шароитида ўтказмасликни таклиф қилган. Токио билан янги ҳарбий битим тузилиши айнан президент ташаббуси эди, аммо ҳозир Жанубий Кореяда ҳокимиятдан четлатилган Пак Кин Хе билан боғлиқ ҳеч нарса қабул қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси президенти дугонаси асосий роль ўйнаган коррупцион жанжал туфайли халқ орасида ишончини йўқотди. Шундан сўнг мамлакат парламенти уни истеъфога чиқариш фойдасига овоз берди. Мазкур импичмент натижалари Конституцион судда кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
18:48 / 09.01.2025
Жанубий Кореяда президентни тергов қилишга қаратилган қонун лойиҳаси рад этилди
18:41 / 07.01.2025
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордери муддати узайтирилди
21:11 / 06.01.2025