Жаҳон | 23:37 / 11.01.2017
11810
1 дақиқада ўқилади

Обаманинг хайрлашув твити энг оммавий твити бўлди

АҚШ президенти Барак Обаманинг президент сифатида Twitter’даги охирги хабари унинг ушбу ижтимоий тармоқда чоп этилган энг оммавий хабари бўлди.

"Ҳаммаси учун раҳмат. Менинг охирги илтимосим биринчиси кабидир. Мен сизлардан менинг ўзгаришларни яратишга қодирлигимга эмас, балки ўзингизнинг қодирлигингизга ишонишингизни сўрайман", деб ёзган Обама сўнгги хабарида.

Айни вақтда ушбу хабар билан 500 мингдан кўпроқ фойдаланувчи бўлишган. 

Аввалроқ Обаманинг твиттердаги аккаунти 13 млн обуначиси билан Дональд Трампга инаугурация куни ўтиши маълум бўлганди.

Мавзуга оид