Иқтисодиёт | 16:55 / 11.01.2017
16197
1 дақиқада ўқилади
Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатида янги мис эритиш ўчоғи ишга туширилди
Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати мис қуйиш заводининг металлургия цехида йилига 17 минг тонна мисни эрита оладиган печка ўрнатилди. ОТМК матбуот хизматининг хабарига кўра, айни вақтда уни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Унинг қурилиши 2015 йилда бошланган эди. Лойиҳа мисни автоматик равишда эритиб, қуювчи ўчоқни қуриб фойдаланишга топширишни кўзда тутган.
92 млн долларлик шартнома Германиянинг Dobersek Engineering компанияси билан имзоланган эди. Лойиҳани молиялаш Ўзбекистон қайта тиклаш ва тараққиёт фонди, ОТМК ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилган.
Мавзуга оид
16:43 / 27.12.2024
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди
22:28 / 02.12.2024
2025 йилда кўмир қазиб олишни 10 миллион тоннага етказиш мўлжалланмоқда
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024